Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
11.07.2020 16:13,  
582

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида яшовчи 66 ёшли М.Р. жорий йил 1 июлдан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволанган. Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

Бемор бундан аввал, охирги 12 йилдан буён қандли диабет касаллиги билан даволаниб келган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 56 кишига етди.

Ушбу вирусни жами 12 206 киши юқтирган бўлса, 7 540 киши касалликдан фориғ бўлган ҳамда 4 611 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан