Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент чинни заводи қайта ишга туширилди
10.10.2019 00:11,  
316

Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Олмазор туманида янги жойда қад ростлаган Тошкент чинни заводини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари бу заводнинг қайта тикланиши ҳақида ўтган йили 29 июнь куни Олмазор тумани аҳолиси билан мулоқот чоғида айтган эди.

1952 йилда ишга туширилган мазкур чинни заводида чойнак, пиёла, коса, тарелка, лаган, кўза каби миллий услубдаги буюмлар, сувенирлар тайёрланган. «Оқ олтин», «Тонг», «Узум», «Товус» каби тўпламлар халқаро кўргазмаларда олтин медалларга сазовор бўлган, кўплаб мамлакатларга экспорт қилинган. Аммо кейинчалик хусусийлаштирилиб, ишлаб чиқариш тўхтаб қолган эди.

Завод фаолиятини қайта тиклаш мақсадида “Aлоқабанк” томонидан умумий қиймати 87 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилди. Фойдаланилмаётган объект реконструкция қилиниб ҳамда қўшимча бинолар қурилиб, Хитойнинг “Huanggang Huauao Zhongbo Klin Technology Co. Ltd.” компанияси ускуналари ўрнатилди. 300 та иш ўрни яратилди.

Заводда йилига 30 миллион дона ошхона идишлари, сувенирлар, биноларнинг ички безаклари ишлаб чиқарилади. Юз фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилади. Маҳсулотлар импорт ўрнини тўлдириб, Россия, Украина, Грузия, Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатларига экспорт ҳам қилинади.

«Бу завод Ўзбекистоннинг фахри. Илгари республикамизга меҳмон келса ёки юртдошларимиз чет элга борса, шу завод тўпламларидан совға қилинарди. Энди ушбу янги корхона ундан ҳам чиройли, сифатли ва қадрли маҳсулотлар тайёрлаши керак», - деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан