24 сентябрь кунидан бошлаб йўлга сарфланадиган вақтни 1 соатга қисқартириш мақсадида "Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови жорий этилди.
Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати xaбар қилди.
Қайд этилишича, бир кун аввал шу мақсадларда янги темир йўл ўтказгичлар қурилиши ниҳоясига етказилди, участкадаги темир йўл излари таъмирланди, темир-бетон таянчлар янгиланди.
Электропоезд ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланади. Жадвал ишлаб чиқиш натижасида "Тошкент — Чирчиқ" оралиғидаги электропоезднинг ҳаракатланиш вақти 45 дақиқага, "Чирчиқ — Хожикент" оралиғида 15 дақиқага қисқарди ва йўлга сарфланадиган умумий вақт 1 соат 40 дақиқани ташкил этди.