Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент давлат аграр университетида масофавий сиртқи таълим йўлга қўйилади
3.08.2020 15:27,  
1317

Аввал хабар қилганимиздек, «Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–4795, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларга соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;

- тажриба-синов тариқасида, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш;

- хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;

- бакалавриат йўналишида касбий таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Шунингдек, қарор билан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Агроинновация» ДУК ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Ғўза уруғчилиги маркази» негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ташкил этилди.

Соҳага янги илмий ва инновацион ютуқларни, рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (AKIS) стратегиясини амалга ошириш Миллий марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан