Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тошкент декларацияси БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди
29.03.2022 16:13,  
58

3-4 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тошкент декларацияси, БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тан олинди.

Ҳужжат БМТнинг 6 та расмий тили — инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилиниб, барча аъзо давлатлар ва БМТнинг ихтисослашган муассасаларига тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусини амалга ошириш доирасида ташкил этилган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан