Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳавосида зарарли моддалар меъёрдан ошиб кетди
5.11.2019 14:01,  
233

«Ўзгидромет» Тошкент ҳавосида зарарли моддалар меъёрдан ошганида ҳақида хабар берди.

1—3 ноябрь ва 4 ноябрь тонгида Тошкент шаҳридаги метеорологик шароитлар шаҳарнинг ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратди.

Стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра, қуйидаги туманларда ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЕМ б.м.) дан ортгани қайд этилган.

Азот диоксиди бўйича:

Яккасарой, Миробод, Қибрай туманларида РЕМ б.м. дан юқори 4 ҳолат кузатилди.

Углерод оксиди бўйича:

Яшнобод туманида РЕМ б.м. дан юқори 1 ҳолат кузатилди.

Бошқа туманларда олинган маълумотлар бўйича зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёр (РЕМ б.м.)дан юқори бўлгани кузатилмади.

6 ноябрь ва 7 ноябрь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан