Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳайвонот боғида аёл ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборди
28.01.2022 20:50,  
1192

Агар айиқ ташлаб юборилган болага худди йиртқич жонивор ўлжага қарагандек муносабатда бўлганида, бу воқеа қай тарзда якун топиши мумкин эди — бу ҳақида ўйлашнинг ўзи дахшат...

Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқдан устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатган. Меҳмонлар ва ходимларнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаган, у болани йиртқичнинг волерига отиб юборган.

Зузу лақабли айиқ секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрган ва ундан узоқлашди.

 «Йиртқичлар» бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишиб, айиқни ички хонага чақиришни бошлашган ва айиқ ҳам қаршилик кўрсатмасдан хонага кирди.

Бола волердан олиб чиқилиб, ҳайвонот боғининг ҳамшираси кўригидан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмаган. 

Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу воқеа сабабларини ўрганишмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан