Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тошкент ҳокимлиги кўплаб мамлакатларда «рус пропагандаси» деб кўриладиган "Ўлмас полк” акциясини ўтказишга рухсат бермади
7.05.2018 14:11,  
12

Тошкент шаҳар маъмурияти пойтахтда «Ўлмас полк» акциясини ўтказиш ўрнига, лойиҳа ташаббускорларига фахрийларни йўқлаб боришни ва табриклашни таклиф қилди.

Акция координаторларидан бири Амир Моллахнинг сўзларига кўра, Тошкент ҳокимлиги 9 май куни «Ўлмас полк» акциясини билан ўтказиш учун имконият ва жой топа олмагани учун, шаҳарда намойиш ўтказишга рухсат бермаган. Бунинг ўрнига ўз маҳалла ва туманларида яшовчи фахрийларни кўришга бориб, уларни табриклаш таклиф этилган.

Ҳокимликдагилар фикрича, бу уларга портретларни кўтариб, кўча намойишларини ўтказишдан кўра кўпроқ фойда ва қувонч келтиради. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги ташкилотчиларга телевидение учун видеоролик тайёрлашни, концерт зали билан келишиб, байрам концерти ўтказишни маслаҳат берган.

Аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилда «Ўлмас полк» акцияси ўтказилмайдиган бўлгани хабар берилган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан