Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хонанда Санжайнинг чиқишига ўз муносабатини билдирди.
«Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол.
Шу билан бирга, шаҳримиз озодалиги учун кўплаб инсонлар меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг муносиб меҳнатини таъкидлашимиз ҳам лозим.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга пойтахтимиз тозалигига муносиб ҳисса қўшмоғи учун уни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф этади», дейилади муносабатда.
Хонанда Санжайдан ушбу таклифни қабул қилиши учун +998977015111 телефон рақамига мурожаат этиш сўралган.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Тошкент ҳокимлиги хонанда Санжайга лавозим таклиф қилди
22.06.2021 21:43,
1439
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ўзбекистон
25.09.2023 15:08,
8
Ўзбекистон
21.09.2023 15:33,
2
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан