Ҳукумат яна қатор давлат активларини сотувга қўймоқда. Масалан, 2021 йил сентябрь ойидан "Тошкент", Hyatt Regency Tashkent меҳмонхоналари, Матбуот уйи (афтидан, Матбуотчилар кўчасидаги 7 қаватли бино), собиқ Алгоритм заводи бино-иншоотлари, саноат зоналари сотувга чиқарилади.
2021 йил октябрь ойидан эса биокимё заводлари, иссиқлик электр станциялари, "Шарқ" нашриёт-матбаа уйи, дон корхоналаридаги давлат улушлари сотувга қўйилади.