Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент иккиламчи бозорида уй-жой нархлари 11,3 фоизга ўсди
2.08.2022 22:53,  
85

Нархлар ошиши энг кўп Мирзо-Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманларида кузатилган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида савдо ҳажми 6%га ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларида келтирилган.

Унга кўра, мазкур даврда 126 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6%га кўп.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Хоразм (24%), Бухоро (22%), Сурхондарё (16%), Жиззах (13%), Наманган (13%), Қашқадарё (12%) ва Фарғона (11%) вилоятларида кузатилди.

Кўчмас мулк олди-сотдисининг 28%и ипотека кредитлари орқали расмийлаштирилган.

Иккиламчи уй-жой бозорида нархлардаги энг катта ўсиш Тошкентда кузатилди. Йил бошидан буён пойтахтда нархлар 11,3%га ошди.

Бу кўрсаткич барча туманларда қайд этилиб, энг катта ўсиш Мирзо-Улуғбек (18,7%), Яккасарой (16%) ва Яшнобод (14,3%)да кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан