Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент имтиҳон маркази нархларни 50 фоизга оширди
22.03.2022 08:54,  
588

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ — Ягона имтиҳон маркази 1 апрелдан бошлаб назарий ва амалий тест синовларидан ўтиш нархи ошишини эълон қилди.

Қайд этилишича, нархлар «юқори сифат ва хизмат кўрсатиш даражасини сақлаб қолиш учун» марказ очилган пайтда белгиланган 100 минг сўмдан 150 минг сўмга (50 фоизга) ошган. Бунга «асосий ҳамкор мамлакатлардаги беқарор иқтисодий вазият, мамлакатда инфляциянинг тезлашишига сезиларли таъсир кўрсатаётган валюта курсининг кескин ўзгариши» сабаб қилиб кўрсатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 АҚШ доллари 1 мартдан (10 872,41 сўм) 24 мартгача (11 509,59 сўмТошкент имтиҳон маркази нархларни 50 фоизга оширди) 637,18 сўм (5,5 фоиз)га ошган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров бунга муносабат билдириб, «Алламжонов ва унинг ‘командаси’ Ўзбекистонда 50 фоизлик инфляцияни ёки доллар курси 50 фоизга ўсганини қаердан олди экан? Балки улар келажакка боқиб прогноз қилишаётгандир. Лекин имтиҳон тестларининг доллар курсига қандай алоқаси бор?», — деб ёзган.

Унинг фикрича, Монополияга қарши кураш қўмитаси зудлик билан Тошкент имтиҳон маркази қиёфасидаги монополистнинг мазкур ҳаракатларини амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳолаши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан