Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент кўчаларида пуллик автотураргоҳлар билан ким шуғулланиши маълум қилинди
11.01.2023 17:55,  
179

Тошкент шаҳар ҳокими 2022 йил 29 декабрда пойтахтнинг 10 та марказий кўчасида автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш тўғрисидаги қарорини имзолаганди. Қарорга кўра, пойтахт кўчаларида пуллик автотураргоҳларни ташкил қилиш давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида Kasy Park компаниясига топширилди.

Ҳужжатга мувофиқ давлат-хусусий шериклик ўтган йилнинг августидаёқ имзоланган ва 22 август куни тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шартномага кўра, хусусий шерик паркомат ва электромобилларни зарядловчи қурилмаларини истисно қилган ҳолда мазкур ҳудудларда бирор, жумладан, капитал, енгил турдаги бино-иншоотларини қуриш ва бошқа турдаги ёрдамчи қурилмаларини ўрнатмаслик шартларига риоя қилади.

Автоматлаштирилган тўхташ жойлари Kasy Park компаниясига 10 йилга – давлат-хусусий шериклик шартномасининг амал қилиш муддатига қадар ижарага берилади. Мазкур битим қиймати эса 891 млн сўмни ташкил этади.

Orginfo маълумотларига кўра, "Kasy Park" МЧЖ OLDFOLK компанияси (40 фоиз) ва Фазилов Миродил Ниғматжон ўғли (60 фоиз) муассислигида 2018 йил 7 мартда рўйхатга олинган бўлиб, асосий фаолият тури – ёғоч, қурилиш материаллари ва санитария-техник воситаларнинг улгуржи савдоси ҳисобланади.

Компаниянинг асосий эгаси бўлган Миродил Фазилов, жумладан, Oazis Lux Investments’да (50 фоиз), Royal Central Development’да (100 фоиз), SD Big-Garden’да (25 фоиз), Benchmark Distribution’да (100 фоиз), Paper World’да (100 фоиз), Premium Paper’да (50 фоиз) улушларга эгалик қилади.

“Old Folk” МЧЖ эса 2022 йил 4 августда (Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ва “Kasy Park” ўртасида ДХШ тўғрисидаги шартнома имзоланишидан 18 кун олдин) рўйхатдан ўтган. Устав капитали – 1 млн сўм. Таъсисчилари – Султонхўжаев Сарвар Анвар ўғли, Юсупов Акмал Баҳодир ўғли, Амирсаидов Комронбек Азаматбек ўғли ва Қосимов Саидазим Саидҳабиб ўғли (ҳар бири 25 фоиздан улушга эга).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан