Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
7.07.2020 17:52,  
498

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли Х.Б. (эркак киши) жорий йил 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Унга “COVID-19”, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. 

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 39 кишига етди. Ушбу вирусни жами 10587 киши юқтирган бўлса, 6690 киши касалликдан фориғ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан