Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент марказий кўчаларида бўлиб ўтган веломарафон якунланди (фото)
9.11.2019 17:42,  
123

Бугун Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ҳаваскор велосипедчилар ўртасида веломарафон бўлиб ўтди. “Ҳумо арена” муз саройи ҳудудидан старт олган тадбир ҳаваскор ва профессионал велосипед ҳайдовчиларини бир ерга жамлади.

8 км масофага ҳаракатланишни амалга оширган иштирокчилар орасида йигит ва қизлар билан бир қаторда ёши улуғ спорт ихлосмандларини ҳам кўриш мумкин бўлди.

400 нафар иштирокчилар орасида 10 дақиқа ичида биринчилар қаторида етиб келган Николай Ильин эркаклар ўртасида биринчи ва Светлана Исаева аёллар орасида етакчиликни қўлга киритди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Аввалроқ, Тошкентда 14:30 дан 16:00 гача веломарафон ўтказилиши муносабати билан баъзи кўчаларнинг бир қисми транспорт воситалари учун вақтинча ёпилишини маълум қилган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан