Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишида қурилиш ишлари якунланмоқда (видео)
7.02.2020 14:24,  
1082

Юнусобод йўналишининг Шаҳристон ва Туркистон бекатлари оралиғида поезд синови ўтказилди.

Туркистон Юнусобод йўналишининг охирги метро бекати ҳисобланиб, ҳозирда ушбу бекатда пардоз ишлари кетмоқда.

Юнусобод метро линияси ҳамда ер усти метроси ҳалқали линиянинг биринчи босқичи, яъни Қўйлиқ метро бекатигача шу йилнинг март ойида ишга туширилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳани Ўзбекистоннинг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқлаган.

Юнусобод метро линияси 2001 йил сентябрда очилган. Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 6 та станция фойдаланишга топширилди. Йўналиш узунлиги 7,6 км. Иккинчи босқич натижасида бу ерда иккита "Юнусобод" ва "Туркистон" станциялари қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 декабрь куни эрталаб соат 10 ларда Юнусобод метроси қурилиш майдончасининг очиқ қисмида авария юз берди. Кучли ёмғир ёғиш оқибатида тахминан 250 кубометр тупроқ ўпирилиб ишчиларни босиб қолди. Олти кишининг жасади вайроналар остидан чиқарилди ва уларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан компенсация пули тўланди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан