Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тошкент метроси учун Россиядан замонавий турдаги 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади
18.08.2022 19:36,  
20

Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати оралиқ интервалини қисқартириш мақсадида Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади. Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги, "Тошкент метрополитени" ДУК раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан ҳозирги вақтда йўловчилар сони 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги рақамлар асосида хулоса қилинганда 2022 йилнинг сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.

Шунга кўра, поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабкм тиғиз вақтларда ( 07:30 дан 09:30 га қадар) “Чилонзор” йўналишида 2,5-3 дақиқа, “Ўзбекистон” йўналишида 3,5-4 дақиқа, “Юнусобод” йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади.

Платформадаги тирбандликни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади.

Келгусида интервалларни янада камайтириш мақсадида Россия Федерациясининг “Метровагонмаш” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган замонавий турдаги 14 та янги ҳаракат таркибларини харид қилиниши режалаштирилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз