Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар депутатларига аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан ажратмоқчи
19.01.2021 16:06,  
82

Тошкент шаҳар депутатларига аҳолининг муаммоларини ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан ажратилади

Бунда 60 та депутатга жаъми 120 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт депутатлари кенгаши йиғилишида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда УзРепорт.

Худди шу мақсадда халқ депутатлари туман кенгашининг ҳар бир депутатига 100 млн сўмдан ажратилади. Аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун шаҳар сектор раҳбарларига йилига 5 млрд сўмдан ажратилади. Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғига 2 млрд сўм ажратилади.

Бундан ташқари жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун 80 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу маблағларнинг 30 млрд сўмини шаҳарда дарахтлар экиш учун сарфлашни таклиф қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан