Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда ҳаётни яна жонлантириш мақсадида ёшлар фестивали ўтказилишини эълон қилди
5.11.2020 04:13,  
239

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, мазкур фестивал ёшлар учун маданий ҳордиқ чиқариш билан бирга, уларни ҳокимият билан боғловчи муҳим тадбирлардан бири бўлади.

«Президентимиз пандемия даврида яшашга, ишлашга ўрганишимиз керак, деб кўп марта айтадилар. Covid қачон кетади, қачон бу касалликдан қутуламиз, бу ёлғиз худога аён. Бу йил ёзи билан ёшларимиз уйда ўтирдилар. Ҳеч қандай тадбирлар ташкил қилинмади. Карантин кўпчилик ёшларимизга салбий таъсир қилди.

Тўғри, пандемия давом этяпти, лекин жуда ҳам чуқур ҳимояланаверсак, ҳаётимиз қоронғилашиб кетади. Айниқса, ёшларимизга қийин бўлади. Шунинг учун улар жиддий бир ҳаракатга лойиқ деб ўйлайман. Албатта, бунда пандемия шароити ҳисобга олинади.

Эски ҳаётни секин-аста йўлга қўйишимиз керак, деган қарорга келдик. Тошкентда ҳаётни яна жонлантириш, ёшларни фаолликка бошлашни мақсад қилганмиз. Жуда катта дастурлар тайёрлаганмиз. Ҳар бир кунингиз мазмунли ўтишига ишонамиз.

Фестивалда тадбиркорлар, обрўли спикерлар бизнес, психология ва бошқа йўналишлар бўйича ёшлар билан мулоқотлар ўтказишади. Ҳаммаси бепул бўлади», – деди у.

Шаҳар ҳокими қабул кунларида ёшлар учун кўпроқ вақт ажратишини айтди.

«Уларнинг муаммоларни имкон даражасида ҳал қилиш, ёшларга йўл кўрсатиш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётида қандай ёрдамимиз керак бўлса, оз бўлса ҳам шу ойда уларга кўмаклашамиз, деган умиддамиз. Яъни ҳокимият билан ёшларни бир-бирига боғловчи кучни ривожлантирмоқчимиз.

Мен ёшларни ҳокимият билан бир диапазонда гаплашишларини, бир-бирларини тушунишларини, худди бир оиладек ҳаракатда бўлишларини чин дилдан хоҳлайман. Шунинг учун биз барча кучларимизни ишга соламиз.

Тўғри, ходимларимиз кам. Имкониятлар чегараланган. Лекин имкон даражасидан ортиғини қиламиз, камини қилмаймиз. Ўйлайманки, ҳокимият ёшларнинг энг севган уйига, энг севимли давлат идорасига айланади», – деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Маълум қилинишича, фестивал технологиялар, таълим, спорт ва маданият каби тўрт йўналишда ўтказилади. Тадбирларда 500 минг нафарга яқин ёшларни қамраб олиш режалаштирилган.

Ойлик доирасида маҳорат дарслари, бадиий кўргазмалар, таълим ва спорт тадбирлари, концертлар, пойтахт бўйлаб саёҳат, турли танлов ҳамда флешмоблар бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан