Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат қилди
29.08.2019 11:55,  
17

Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилди.

“Ҳурматли тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонлари, агарда байрам арафасида шаҳарлараро ва халқаро транспорт қатновларида ҳайдовчилар томонидан йўл ҳақи сунъий равишда оширилганлиги ҳолатларига гувоҳ  бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг  1167 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

Самарқандда йўл ҳақининг сунъий равишда ошириш ҳолати кузатилганди. 41 ва 30-сонли автобус йўналишларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар асоссиз равишда йўлкира нархини 300 сўмга кўтаришган. Кейинчалик йўлкира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода қатнов ҳақи 1400 сўм этиб белгиланган. Ойлик йўл карточкалари нархи ўзгармаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан