Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантиради: янги қуриладиган уйлардан хонадон сотиб олишда огоҳ бўлинг!
19.12.2022 19:50,  
299

Хозирги кунда айрим қурувчи ташкилотлар қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланмаган ва экспертизадан ўтмаган кўп квартирали уйлардаги хонадонларни “қуриб бериш” шартларида сотишни таклиф этмоқда.

Аксарият ҳолларда, бундай хонадонларни сотиб олишга шартнома тузганлар хонадонни ўз номига рўйхатдан ўтказиш, ичимлик суви, табиий газ ва электр тармоқларига улашда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Шу жумладан, Тошкент шаҳар, Тарас Шевченко кўчаси, 23-уй манзилида барпо этилиши “режалаштирилган “DAhO кўп функцияли мажмуаси” бўйича реклама қилинаётган 5 та кўп квартирали уйлар лойиҳаси бўйича ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши қарори олинмаган ва давлат экспертизасидан ўтказилмаган бўлсада, қурувчи ташкилот хонадонлар сотувини жорий йил декабрь ойидан бошлаб юборган.

Ҳурматли фуқаролар!

Янги қуриладиган уйлардан хонадон сотиб олишда “сизга таклиф этилаётган қурилиши режалаштирилган уй” қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хужжатлар билан танишинг.

Лойиҳаси келишилмаган, давлат қурилиш экспертизасидан ўтказилмаган уйдан квартира сотиб олиб, ўзингизни узоқ давом этадиган муаммоларга дучор қилманг. Ўз вақтингизни, маблағингизни сарфлашда талабчан бўлинг", дейилади манба хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан