Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар кенгашига номзод Обиджон Латипов сайловдаги қонун бузилишлардан шикоят қилди (видео)
24.12.2019 18:57,  
1060

2019 йил 23 декабр куни Марказий Сайлов Комиссияси Халқаро Матбуот Марказида МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг сайлов якунларига бағишланган брифингидан сўнг журналистлар билан қисқа савол-жавоб бўлди.

Унда биринчи бўлиб, “Адолат” социал-демократик партиясидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Учтепа тумани 6-Чўпонота сайлов округидан номзод қилиб кўрсатилган Обиджон Латипов савол берди.

Унинг ўз номзоди қўйилган сайлов округида қонун бузилиш ҳолатлари кузатилгани, ишончли вакилига тазйиқ ўтказилгани ҳақидаги саволларига Мирзо Улуғбек Абдусаломов “Бу ҳақда прокуратурага мурожаат қилинг, далиллар бўлса, барчасини кўриб чиқишади”, деб жавоб қайтарди.

Орадан 2 соат ўтиб Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ўтказган брифингдан кейин Обиджон Латипов унга ҳам айни саволларни берди ва “Бу бўйича бизда махсус штаб тузилган. Ўша ерга мурожаат қилсангиз, далилларни тақдим этсангиз, барчасини кўриб чиқамиз”, деган жавобни олди.

Халқаро пресс-клуб модератори Ғуломжон Самадов “Сиз бу ерда журналист сифатида савол беряпсизми, ёки номзод сифатидами? Ўз шахсий манфаатингизни кўзлаяпсизми, ёки партия манфаатиними?” - дея савол берди. Аммо Ниғматилла Йўлдошев бу ерда оддий фуқаролар ҳам ўз саволини бериши мукмкинлигини қайд этиб, Обиджон Латиповни қўллаб-қувватлади.

Брифингдан сўнг Sof.Uz нашрига интервю берган Обиджон Латипов шу билан тўхтаб қолмаслиги, аввало МСКга, кейин Бош прокуратурага шикоят аризаси билан мурожаат қилиши ҳақида айтиб ўтди. У яна Ўзбекистонда сайловлар ҳақида шаклланиб қолган “бу бир ўйин” деган тушунчани ўзгартириш, қонунийлик ва адолатни таъминлаш учун ҳам бу ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлади.

Кеча кечқурун эълон қилинган расмий маълумотга кўра Обиджон Латипов ўз номзоди қўйилган Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 6-Чўпонота сайлов округида жами 2 827 та, яъни, сайловчиларнинг 26,3% овозини олиб, иккинчи ўринда қолган. Биринчи ўринда бўлган ЎзЛиДеп вакили Маҳмуджон Артиқов 27,2% овоз тўплаган. Аммо у ҳам қонунда талаб қилинган 50,1% лик овозни ололмагани учун энди Обиджон Латипов билан кейинги турда ўзаро куч синашиши керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан