Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан сенаторлар сайланди​ (фото)
17.01.2020 18:05,  
2906

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатасига вакиллар сайлаш бўйича халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман Кенгашлари депутатларининг мажлислари ўтказилди. 

Мажлисларда депутатлар орасидан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатига яширин овоз бериш йўли билан сенаторлар сайланди​

Сурхондарё вилоятидан сенатор бўлганлар: 

1. Боболов Тўра Абдиевич, Сурхондарё вилояти ҳокими;

2. Бўтаева Бахтигул Абдураҳматовна, Қизириқ туманидаги 17- умумий ўрта таълим мактаби директори;

3. Қодиров Баҳодир Тўхтаевич, “Сурхон саноат қурилиш” компанияси бошқаруви раиси;

4. Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович, “Ўзбекгидроэнергия” АЖ бошқаруви раиси;

5. Соатов Арзиқул Чоршанбиевич, ФЎЎБОФМБ Сурхондарё вилояти кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;

6. Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович, Термиз давлат университети ректори.

Жиззах вилоятидан​ сенатор бўлганлар: 

1. Эргаш Солиев, вилоят ҳокими;

2. Холида Алимова, вилоят болалар кўп тармоқли болалар шифохонаси бош шифокори;

3. Назира Мухторова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;

4. Нусратулло Пардаев, касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси; 

5. Рисқул Сиддиқов, Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий тажриба станцияси директори;

6. Санобар Суярова, халқ таълими бошқармасига қарашли “Умид” мактаб интернати директори.

Бухоро вилоятидан​ сенатор бўлганлар:

1. Барноев Ўктам Исоевич, Бухоро вилояти ҳокими;

2. Ҳусейнова Абера Амановна, республика “Оила” илмий- амалий тадқиқот марказининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи;

3. Ачилов Нурмухамед Нуруллаевич, Олот туманидаги “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси;

4. Гадоев Эркин Файзиевич, республика Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари;

5. Рахматов Муртаза Ахмедович, “Бухоро Коттон Текстил Кластер” пахта — тўқимачилик кластери таъсисчиси;

6. Чўллиев Шухрат Аскарович, Олот туман кенгаши депутати, муқаддам Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тошкент шаҳридан сенатор бўлганлар:  

1. Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими;

2. Танзила Норбоева, 25-Себзор сайлов округидан депутат, аввалги чақириқдаги Сенат раиси;

3. Рустам Калонов, “Нуроний“ жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси;

4. Азамат Зиё, Ўз ФА Тарих институти директори;

5. Шамансур Сагдуллаев, ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори;

6. Дилором Тошмуҳаммедова, “Оила” илмий-амалий маркази директори.

Фарғона вилоятидан​ сенатор бўлганлар: 

1. Шуҳрат Мадаминович Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими;

2. Лола Неъматовна Муротова, “Нурли Обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони;

3. Робахон Анваровна Маҳмудова, Президентнинг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири;

4. Иброҳимжон Аширалиевич Султонов, “Иброҳимжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари;

5. Топволди Холдоров, “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси;

6. Энахон Сиддиқова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси.

Сирдарё вилоятидан​ сенатор бўлганлар:

1. Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич, Сирдарё вилояти ҳокими;

2. Артукбоева Хайтхан, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими масъул раҳбари;

3. Сотиболдиев Улуғбек Норхожаевич, “BEK Сluster” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори;

4. Туйчиев Анвар Мирзаахмедович, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;

5. Боқиев Фарход Эсанович, Сирдарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

6. Уралова Дилфуза Джумановна, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Самарқанд вилоятидан​ сенатор бўлганлар:

1. Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими;

2. Рустам Холмуродов, Самарқанд давлат университети ректори;

3. Гавҳар Алимова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси;

4. Ҳасан Нормуродов, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони;

5. Фармон Тошев, “Зарафшон“ ва “Самаркандский вестник“ газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири;

6. Шавкат Жалолов, “Agromir group” директорлар ассоциацияси Кенгаши раиси.

Андижон вилоятидан​ сенатор бўлганлар: 

1. Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбаевич, Андижон вилояти ҳокими;

2. Алимов Равшанбек Азадбекович, Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;

3. Ғаниева Матлуба Маҳамажановна, Андижон тумани Орол маҳалла фуқаролар йиғини раиси;

4. Иминов Одилжон Каримович, аввалги чақириқдаги Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари;

5. Мадумаров Толибжон Абдумаликович, аввалги чақириқдаги Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари;

6. Ғаниев Акром Тўлқинович, “Nil-granit” МЧЖ ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари.

Навоий вилоятидан​ сенатор бўлганлар:

1. Турсунов Кобул Бекназарович, Навоий вилоят ҳокими;

2. Ходжаев Жамшид Бахтиёрович, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси;

3. Тулекова Зиба Толибековна, Томди тумани ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

4. Шарипов Баходир Мавлонович, “Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси;

5. Орзиева Дилбар Адизовна, Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” директори;

6. Файзиев Улуғбек Ганиевич, “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” МЧЖ таъсисчиси.

Хоразм вилоятидан сенатор бўлганлар:

1. Фарҳод Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими;

2. Гавҳар Дурдиева, Хоразм Маъмун академияси илмий ишлар бўйича раис ўринбосари;

3. Равшанбек Курбанов, Республика кардиология маркази директори;

4. Фарохат Саъдуллаева, “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонаси раҳбари;

5. Бахадир Тажиев, аввалги чақириқдаги Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси раиси;

6. Умарбек Шарипов, “Тилло домор” хусусий корхонаси раҳбари.

Қашқадарё вилоятидан​ сенатор бўлганлар:

1. Мирзаев Зойир Тоирович, Қашқадарё вилояти ҳокими;

2. Иркаев Абдурахим Панджиевич, Қарши давлат университети миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси доценти;

3. Шамсиев Шермат Жўрақулович, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ директори;

4. Курбанов Илхам Узакович, “Аму-Қашқадарё” ИТХБ бошлиғи;

5. Фозилов Хуршид Ғайратович, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори;

6. Эшматова Феруза Фарходовна, аввалги чақириқдаги Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро масалалари Қўмитаси раиси ўринбосари.

Наманган вилояти​дан сенатор бўлганлар: 

1. Бозоров Хайрулло, Наманган вилояти ҳокими;

2. Абдуллахонов Носирбек, Наманган шаҳридаги “Anamed” диагностика маркази раҳбари;

3. Добрих Анна, “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ раҳбари;

4. Нажмиддинов Икромхон, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси;

5. Парпиев Маҳмуджон, “Наманган ҳақиқати” вилоят газетаси бош муҳаррири;

6. Умаров Бахтиёр, “Истиқлол текстиль дизайн” МЧЖ директори.

Тошкент вилоятидан сенатор бўлганлар:

1. Рустам Холматов, Тошкент вилояти ҳокими;

2. Қутбиддин Бурхонов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори;

3. Малика Қодирхонова, Тадбиркор аёллар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими раҳбари Малика Қодирхонова;

4. Зайниддин Низомхўжаев, аввалги чақириқдаги Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;

5. Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ шоири;

6. Абдулла Хурсанов, Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати бош директори.

 

МАВЗУГА ДОИР: Барча вилоятлар ҳокимлари бир овоздан, якдиллик билан қайта тасдиқланди (фото)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан