Тошкент шаҳрида 6 соат ичида аҳоли орасидан яна 11 кишида коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳрида 6 соат ичида аҳоли орасидан яна 11 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил  11 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4741 (+24) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳри ва 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳамда 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди.   

Айни пайтда юртимизда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда. 

Бугун мамлакатимизда 118 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 70 нафари Карантин муассасаларида (жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманида бир йўла 28 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган), 39 нафари аҳоли орасида (шундан Навоий вилоятидан 18 нафар, Тошкент шаҳридан 17 нафар, Наманган вилоятидан 3 нафар ҳамда Тошкент вилоятидан 1 нафар), қолган 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 
 
Бугун 105 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4741 нафар бемордан 3637 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.
 
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1085 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Шу кунгача жами 458 539 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 411 033 нафари карантиндан чиқарилган. 
 
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 923 нафар, стационар карантинда эса 23 583 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.