Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
7.02.2022 11:26,  
46

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “M.N.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Б.А. харидорга 2 дона кучли таъсир қилувчи “Регапен” номли дори воситасини 50 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 947 дона “Регапен”, 131 дона “Зардекс” ва 49 дона “Тропикомид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Т., харидор А.га 50 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан