Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди
8.05.2022 15:31,  
57

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.А. фуқаролар Ҳ.Н. ва Қ.А.дан кучли таъсир қилувчи 90 дона “Тебантин” номли дори воситасини харид қилганлиги аниқланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Қ.А.га тегишли “Nexia” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, яна 156 дона “Тебантин” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. харидорга 1 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, Ш.Х. ва унинг шериги М.Р.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинаётган 10 дона “Тропикамид” ва 45 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан