Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида март ойидаги ёғган ёғин тарихий рекордни янгилаши мумкин
24.03.2022 22:14,  
138

Ўтган аср ҳам, ундан олдинги асрнинг охирларида ҳам пойтахтда март ойида 184 мм дан кўп ёғингарчилик бўлмаган. 

Тошкент шаҳрида кузатувлар 1870-йилда бошланган. Мана 152 йилдирки шаҳарда, мунтазам ҳеч қандай узилишларсиз метеорологик кузатувлар амалга ошмоқда.

Ёши катталар жуда яхши эслашади, 1968-1969 йилнинг қиш мавсуми Ўзбекистонда жуда совуқ ва кўп қорли бўлган. Шу билан биргаликда 1969 йил март ойида ёғинлар ҳам фавқулодда кўп ёғган. Бир ой давомида умумий ёғин 184 мм бўлган. Бу, пойтахтда баҳор мавсуми бошидаги ой учун кузатувлар тарихида энг кўп ёғин ёғган кўрсатгичдир. 

Март ойида ўртача ёғингарчилик ой давомида 70.2 мм ёғади. Ҳозирнинг ўзида пойтахтда 168 мм ёғин ёғиб бўлди. Бу, Тошкентда бир йилда ёғиши керак бўлган ёғиннинг 37% идир. Ойдаги меъёрий ўртача қийматнинг эса 240 %идир.

Ёғинлар 25 мартга ўтар кечаси, 26 март ва 29 март кунлари ҳам ёғиши прогноз қилинмоқда. Ишончли иқлими моделлари бу давр учун пойтахтда яна умумий 16 мм га яқин ёғин ёғишини прогноз қилган. Балки, ушбу ой охирида пойтахтда тарихий рекорд ёғингарчилик кузатилишига гувоҳ бўлармиз. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан