Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари қандай?
11.01.2023 17:23,  
161

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари декабрь ойида Тошкент шаҳрида хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархларидаги ўзгаришларни таҳлил қилди.

Натижалар хонадонлар учун ўртача ижара нархи ноябрь ойидагига нисбатан ошгани, лекин ошиш суръати секинлашганини кўрсатди. Хусусан, ноябрда нархлар октябрь ойидагига қараганда 4,4% га тушган, аммо декабрда 3,5% га ошган. 

Нархлар Шайхонтоҳур (10,6%), Миробод (3,5%), Юнусобод (3,3%), туманларида ошган. Бошқа туманларда эса пасайиш кузатилган.

"Ойбек", "Тошкент", "Минор", "Буюк ипак йўли" метро бекатлари атрофида ва Нукус кўчаси бўйлаб жойлашган, яхши таъмирланган хонадонлар учун 1000 АҚШ долларидан юқори ижара нархлари таклиф қилинмоқда. Чилонзор ва Юнусобод туманларида ижара нархлари нисбатан пастроқ, аниқроғи таъмирланган хонадонлар учун асосан 400-600 АҚШ доллари атрофида ижара нархлари таклиф этилмоқда.

Ўртача таъмирланган хонадонлар таклифи нисбатан камроқ бўлиб, улар асосан Чилонзор ва Юнусобод туманларида, шунингдек, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси бўйлаб таклиф этилмоқда. Бу ердаги хонадонларнинг ижара нархи асосан 300-800 АҚШ долларини ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, ижарага бериладиган қиммат сегментдаги хонадонлар одатда вақтинчалик ишлаш мақсадида келаётган чет эл фуқароларига таклиф этиляпти ва улар қулай инфратузилмага эга, транспорт қатнови яхши ва озиқ-овқат дўконлари яқин бўлган ҳудудларда жойлашган.

Нисбатан арзон сегментдаги хонадонларнинг кўп эмаслиги ва асосан иккита туманда таклиф этилаётгани ижара бозорини ривожлантириш зарурати борлигини яна бир бор кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан