Тошкент шаҳрида яна 200 кишидан коронавирус аниқланди

Тошкент шаҳрида яна 200 кишидан коронавирус аниқланди

2020 йил 25 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 (+211) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 200 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  •  Бугун айни пайтга қадар: 
  • - Тошкент шаҳрида 271 нафар, 
  • - Тошкент вилоятида 81 нафар, 
  • - Қашқадарё вилоятида 35 нафар, 
  • - Сурхондарё вилоятида 19 нафар, 
  • - Андижон вилоятида 12 нафар, 
  • - Навоий вилоятида 10 нафар, 
  • - Самарқанд вилоятида 6 нафар  
  • - Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 50 879 (+438) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 064 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.