Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрида ёввойи тошбақа яшаб келгани аниқланди
3.06.2020 08:47,  
659

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилмахилликни сақлаш бўлими ходими Фазлуллохон Агзамов томонидан Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Бўрижар канали ўргани ишларини олиб борди.

Қўмита матбуот хизматининг хабарига кўра, ўрганиш жараёнида Бўрижар каналида ёввойи ҳолда яшаб келаётган Америка Қизилқулоқли ботқоқ тошбақасига дуч келинди. Тошбақа сувдан чиқиб турган дарахт танасида офтобда тобланаётган вақтда Зоология институти ходими Тимур Абдураупов тарафидан суратга олинди.

Ушбу турдаги тошбақаларнинг шаҳримиз сув ҳавзаларида яшаши аввалдан тахмин қилинган ва маҳаллий балиқчилар томонидан кўрилган хам эди, аммо маълумот тасдиқланмаган эди.

Қизилқулоқ тошбақалар аквариумчилар орасида кенг тарқалган тур. Қизилқулоқ тошбақа тез катта бўлганлиги сабабли одамларнинг аквариумларига сиғмай қолади ва фуқаролар ўз тошбақаларини очиқ сув ҳавзаларига қўйиб юборадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан