Тошкент шаҳридаги давлат активи салкам 210 млрд сўмга сотилди

Тошкент шаҳридаги давлат активи салкам 210 млрд сўмга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан онлайн аукционга қўйилган “Агрегат заводи” АЖ ва унинг таъсисчилигидаги “Агрегат автокомплект” МЧЖнинг бўшаётган бино ва иншоотлари бўйича 3 нафар иштирокчи ўртасида баҳс борди.

Бошланғич нархи 130,5 млрд сўм бўлган давлат мулки 1 соат давом этган савдода 12 қадам нархи оширилиб 208,7 млрд сўмга сотилди.Савдода “Build Power” МЧЖ ғолиби деб топилди.

Қайд этилишича, ушбу давлат активи корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудига кўчириб ўтилиши сабабли савдога қўйилган ва сотишдан тушадиган маблағлар ушбу корхоналарнинг кўчириш, янги бино ва иншоотлар барпо этиш ҳамда модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади.