Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳридаги маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари савдога чиқарилди
5.06.2022 14:51,  
71

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг бир қатор давлат мулки объектлари аукцион савдолари (e-auksion) орқали сотувга чиқарилди.

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қуйидаги объектлар аукцион савдолари (e-auksion) орқали сотувга чиқарилди:

1. Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (балансда сақловчи: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,  савдо ўтказиш санаси 06.06.2022 й., бошланғич нархи 66,5 млрд. сўм, https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=1969493);

2. Тошкент шаҳар, Қирқ қиз кўчаси, 10а-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (балансда сақловчи: “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш маркази” ДМ, савдо ўтказиш санаси 06.06.2022 й., бошланғич нархи 18,5 млрд. сўм, https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=1973171;

3. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, 3-кичик нохия, Навруз кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар (балансда сақловчи: “UNICON.UZ” ДУК, савдо ўтказиш санаси 30.06.2022 й., бошланғич нархи 2,768 млрд. сўм, https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=1984103);

4. Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, С.Рахимов кўчаси, 
2-уй манзилида жойлашган Сурхондарё РТУМ объекти (балансда сақловчи: “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУК, савдо ўтказиш санаси 09.06.2022 й. бошланғич нархи 677,4 млн. сўм, https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=1978536).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан