Тошкент шаҳрининг бир қанча мавзеларида иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрининг бир қанча мавзеларида иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан, 14 сентябрдан бошлаб пойтахтимиздаги Иссиқлик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ҳудудлардаги иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади

Хусусан, 21-25 сентябрь кунлари 2, 3 ва 6-Иссиқлик марказлари ҳамда “Сувсоз” ва “Саноатэнерго” қозонхоналарининг таъминот йўналишида иссиқ сув бўлмайди.

2-ИМ таъминот йўналишидаги:

— Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Феруза, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчалари, Қорасув-1, 2, 3, 4, 6, Феруза, Бўз-2 даҳаларида;

3-ИМ таъминот йўналишидаги:

— Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Кичик ҳалқа йўли, Самарқанд Дарвоза, Абай, Абдулла Қодирий, Кўкча Дарвоза, Бешёғоч, Нурафшон, Пахтакор, Ҳувайдо, Гулобод кўчалари, Чорсу майдони, Чорсу, Қоратош, Олмазор, Бешёғоч, М-10, 11, 13, 14, 26, 27, 28, Б-1, Б-2, Б-3 даҳаларида;

6-ИМ таъминот йўналишидаги:

— Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайҳун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ-1-7 даҳаларида.

«Сувсоз» қозонхонаси таъминот йўналишидаги:

— Ҳусайн Бойқаро кўчаси, «Сувсоз» мавзесида.

«Саноатэнерго» қозонхонаси таъминот йўналишидаги:

«Қурувчи» мавзесида.