Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиалининг раҳбари И.Ш. ва етакчи муҳандиси Ф.К. пора учун қўлга олинган.
Маълум бўлишича, ушланганлар олдиндан тил бириктириб, F.L. МЧЖ таъсисчисидан савдо мажмуасини қуришда сарфланаётган сув учун расмийлаштирилган баённомани базага киритмаслик эвазига 2 000 доллар талаб қилишган.
Фуқаро Ф.К. айтилган миқдорнинг 1 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.