Бугун 17 март куни пойтахтда кун бўйи эзиб ёғаётган ёмғир қорга айланиб учқунлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз. Ўтган қишнинг биринчи қори мамлакатимизда октябр ойининг 18-санасида ёққан.
2015 йилнинг март ойи охирида кутилмаганда Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида кучли қор ёққан ва мевали дарахтларни совуқ уриб ҳосилдорлик кескин тушиб кетишига сабаб бўлган эди.
Гидрометеорологлар эртага ҳам ёғингарчилик давом этишини, келгуси ҳафтанинг сешанбасидан об-ҳаво очилишини башорат қилишмоқда.