Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ва Олмаота ўртасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади
25.03.2022 16:25,  
35

«Ўзбекистон темир йўллари» ва «Қазақстан темир жолы» компаниялари Тошкент ва Олмаота шаҳарлари ўртасида йўловчи поезд ҳаракатини ташкил этишга келишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар қилди.

2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олмаота-2 — Тошкент — Олмаота-2 йўналишида ½-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади. Ушбу поезд «Тошкент-Марказий» вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жадвал асосида Қозоғистонга жўнаб кетади. Ўзбекистон томонга эса «Олма-ота-2» темир йўл вокзалидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.

«Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма-босқич очилиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан