Тошкент ва Қашқадарёда 50 дан ортиқ махсус техника талон-торож қилинган – Президент

Тошкент ва Қашқадарёда 50 дан ортиқ махсус техника талон-торож қилинган – Президент

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича 10 август куни йиғилиш ўтказди.

– Чиқинди тизимини тартибга солиш – ҳаётимиз, соғлиғимиз учун энг муҳим вазифалардан бири. Бу инсон саломатлиги ва хавфсизлиги, миллат келажаги билан боғлиқ долзарб масала, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги уч йилда чиқиндиларни бошқариш соҳасига бюджетдан ажратилган 390 миллиард сўм ҳисобига 742 та махсус техника сотиб олинган, 204 та полигон модернизация қилинган.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда соҳада муаммолар ҳали кўплиги кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, Избоскан, Ғузор, Чуст, Бувайда, Ургут ва Шаҳрихон туманларида тозалаш хизмати қамрови республика кўрсаткичидан 2 баравар паст. Тошкент вилоятида бюджет ҳисобидан олинган 32 та, Қашқадарёда 23 та махсус техника талон-торож қилинган.

Шунингдек, «Тоза ҳудуд» корхоналарининг дебитор қарздорлиги юқори эканлиги маълум қилинди.