Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ва Сирдарёда 2 киши коронавирусдан вафот этди
4.08.2020 10:00,  
204

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 80 ёшли бемор О.А. (эркак) жорий йил 28 июль куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшаган 41 ёшли бемор Ф.Т. (эркак)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга ҳам “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси каби асоратлар билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўпка шишидан вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан