Тошкент вилояти ИИББда лавозим тайинловлари амалга оширилди

Тошкент вилояти ИИББда лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИББ Aхборот хизмати хабар қилди.

Полковник Зиёд Галибович Иминов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Иминов Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Мирзоҳид Саидаҳмадович Қолдибоев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бунга қадар Қолдибоев ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Саъдулла Мирағламович Миртўлаев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Миртўлаев Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Паркент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Равшанжон Меҳмонқўзиевич Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Жўраев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.