Тошкент вилояти ва пойтахтда давлат-хусусий шериклик асосида 16 та мактаб қурилади

Тошкент вилояти ва пойтахтда давлат-хусусий шериклик асосида 16 та мактаб қурилади

Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга мувофиқ, Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш, давлат умумий ўрта таълим мактабларида (кейинги ўринларда «мактаб» деб юритилади) йиллар давомида йиғилиб келган муаммоларни бартараф этиш, мактабларга мунтазам ва юқори даражали техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг мактабларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларида замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берувчи мактабларни барпо этилишини таъминлаш мақсадида:

Халқ таълими вазирлиги томонидан Осиё тараққиёти банки билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида мактаблар қурилиши, таъмирланиши, жиҳозланиши ва техник хизмат кўрсатилишига хусусий инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш таклифига розилик берилади.

Замонавий мактаблар Тошкент шаҳри (4 та мактаб) ва Тошкент вилоятининг (12 та мактаб) мактабларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларида халқаро стандартларга мос тарзда барпо этилади ва жиҳозланади.

 Тошкент шаҳрида 4 та мактаб

Хусусан, пойтахтнинг Бектемир туманидаги Абай, Сергели туманининг «Ёрқин ҳаёт» ҳамда Яшнобод туманининг «Олмос» ва «Фидоийлар» маҳаллаларида янги умумтаълим муассасалари қурилади.

Тошкент вилоятида 12 та мактаб