Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида болалар уйга ўт қўйиб юборишди
10.07.2019 16:20,  
28

Тошкент вилоятида болалар шўхлиги ёнғинга сабаб бўлди.

Ўзбекистон ДЁХХ хабарига кўра, 9 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Янги ҳаёт” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси 16-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 300 кв.метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Шунингдек, ёнғинда фуқароларни тан жароҳати олишларига ва ҳалок бўлишларига йўл қўйилмаган. Ёнғин оқибатида уйнинг 90 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

“Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби болалар шўхлиги”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан