Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида газдан чақнаш содир бўлди. Вафот этганлар бор
11.11.2019 17:20,  
276

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи берган хабарларга кўра, 2019 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, “Сурум” МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйнинг иситиш қозонидан табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида чақнаш содир бўлган.

Бунинг оқибатида уйнинг том қисми қулаб тушган ва уй жиҳозлари ёнган. Бирламчи маълумотларга кўра, 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, 4 нафар (3 нафари вояга етмаганлар) фуқаролар турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан