Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида "Жигули" масжидга кетаётган фуқарони уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди
28.09.2021 08:39,  
57

ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йилнинг 21 сентябрь куни соат 04:00 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман ҳудудидан йўлда Пискент йўналишидан Нурафшон йўналишига ҳаракатланиб кетаётган номаълум транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган 1981 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида, ушбу ЙТҲни "ВАЗ-2106" ҳайдовчиси 26 ёшли фуқаро содир этгани аниқланган.

Аниқланишича, гумондор ҳайдовчи ўша куни эрталабгача дўсти билан маишат қилиб, уйига қайтаётганда, бомдод намозини ўқиш учун масжидга кетаётган 40 ёшли фуқарони катта тезлик сабаб уриб кетган.

"Телефонга чалғиб, одам уриб юборганимни билганим йўқ. Светофорга етганда "лобавой" синганини кўриб орқага қайтдим. Лекин йўл четида ҳеч ким кўринмади", – дейди ҳайдовчи.

Ҳозирда Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан