Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида Миллий гвардия ҳарбий кийимини кийиб олган босқинчилар ушланди
6.11.2020 12:45,  
689

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар қора рангли мато билан юзларини яшириб, эгнига Миллий гвардия ҳарбий кийимини кийиб, резина таёқча ва қўл кишани ҳамда пневматик ўқ отар қурол билан қуролланган ҳолда, А.И.нинг бошқарувидаги Matiz русумли автомашинада Тошкент вилояти Тошкент тумани, Тутзор маҳалласи, Нурмакор кўчасига келган.

Қайд этилишича, бу шахслар мазкур кўча бўйлаб Lacetti русумли автомашинада уйига келаётган 47 ёшли У.Р.нинг йўлини тўсган ҳолда тўхтатиб, унга ҳаёт ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўлларини орқа тарафга қайирган ҳолда кишанлаб, босқинчилик содир этган.

Улар фуқаро У.Р.ни Lacetti русумли автомашина орқа ўриндиғига ўтказиб, олиб кетмоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу шахслардан қўл кишани, резина таёқ, пневматик ўқ отар қурол, “Миллий гвардия” хизмат кийими ва ниқоблар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида, Matiz русумли автомашина салонидан Ж.П., А.И. ва Б.А. томонидан қонунга хилоф равишда қўлга киритилган авторақамлар аниқланиб, ушбу давлат рақамлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ж.П., А.И. ва Б.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 227-модаси 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) ва 164-моддаси 2-қисми “а,б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида юқоридаги фуқаролар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ҳамда уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан