Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Тошкент вилоятида ўғил онаси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган шахсни калтаклаб, ўлдириб қўйди
22.01.2022 13:59,  
396

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида 27 ёшли ўғил онаси билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган шахсни калтаклаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 17 январь куни соат 21:30 ларда 27 ёшли П.М. «Нурафшон» маҳалласида жойлашган ўзининг яшаш хонадонидаги овқатланиш хонасига кириб, шу ерда бўлган онаси Б.Д. (55 ёш) таниши Н.Р. (57 ёш) билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганини кўрган. Бундан жаҳли чиққан фарзанд Н.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, ёғоч бўлаги билан унинг чап сон қисмига ҳамда танасининг дуч келган жойларига қўли ва оёғи билан уриб, тепиб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда Н.Р. олган тан жароҳатлари билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб келинган, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, жабрланувчи вафот этган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан П.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан