Тошкент вилоятида қўлланилган вакциналар 3 миллион дозадан ошди

Тошкент вилоятида қўлланилган вакциналар 3 миллион дозадан ошди

22 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 314 070 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 154 568 нафарни, 
2-босқич эмланганлар 107 525 нафарни,
3-босқич эмланганлар 51 977 нафарни ташкил қилди.
 
Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 803 843 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 16 606 819 нафарни,
2-босқичда эмланганлар  10 012 555 нафарни,
3-босқич эмланганлар 5 184 469 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (52 996 доза),
Тошкент вилояти (52 375 доза),
Фарғона вилояти (37 557 доза) банд қилди.

Тошкент вилоятида қўлланилган вакциналар миқдори 3 миллион дозадан ошиб, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Андижон вилоятлари сафига қўшилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 77,4 фоизни ташкил қилмоқда.