Тошкент вилоятида қулоқчин тақиб, темир йўл изига чиққан фуқарони поезд уриб кетди

Тошкент вилоятида қулоқчин тақиб, темир йўл изига чиққан фуқарони поезд уриб кетди

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизлик департаменти матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 3 январь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Боёвул” МФЙда яшаган Н.А. темир йўл изи атрофида қулоғида қулоқчин тақиб чорва молларини боқиб юрган вақтида ўзининг эхтиётсизлиги оқибатида “Тўйтепа-Озодлик” йўналишидан келаётган юк поезди уриб юборган.

Натижасида, Н.А вафот этган.