Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида собиқ эри ҳужум қилган фуқаронинг сўровини ИИБ ҳам тез ёрдам инобатга олмади. Натижада...
19.04.2021 20:24,  
671

Ўзбекистон Республика Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти бўлими (ННТ) раиси С.Эргашевнинг Олий Мажлис Сенати Раиси номига Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Беруний” МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Эшматованинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан мурожаати келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Унда қайд этилганидек, 2021 йил 31 март куни фуқаро Ф.Эшматова ишдан қайтаётган вақтида унга собиқ турмуш ўртоғи Д.Эшматов ва унинг шериги З.Еселбоев ҳужум қилган. Қолаверса, номусига тажовуз қилмоқчи бўлган ва қимматбаҳо тақинчоқ буюмлари, телефон аппарати ҳамда 500 АҚШ долларини талончилик йўли билан олиб қўйган.

Бундан ташқари, Қуйичирчиқ тумани ИИБ 102 шошилинч рақамига қўнғироқ қилганида масъул ходим келмаганлиги, кейин қишлоқдаги дўкон эгаси тез ёрдамга телефон қилиб берганлигини ва тез ёрдам машинаси етиб келиб, у олган тан жароҳатларини кўриб-туриб, шифохонага олиб кетмаганини, маълум вақт ўтганидан кейин участка профилактика нозири келиб, жабрланувчидан ариза олганлигини ва ички ишлар органлари ушбу воқеа тўғрисида хабари бўлса-да, ҳеч ким воқеа жойига келиб, унга ёрдам бермаганлигини маълум қилган. Шунингдек, фуқаро кечаси билан аҳволи ёмонлашганлиги ва эртаси куни шифохонага бориб, мурожаат қилганлиги ҳамда ҳозирги вақтда шифохонада даволанаётганлигини баён этган.

Шу кунга қадар қонунбузарларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмаганлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз вазифасини бажармаётганлигини ҳам таъкидлаган.  

Шу жиҳатидан фуқаро Ф.Эшматованинг мурожаати кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирларига сенатор сўрови юборилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан