Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида учта курорт қурилиши учун 500 млн доллар жалб қилинади
4.06.2019 15:01,  
7

Тошкент вилоятида учта халқаро даражадаги курорт қурилиши учун 500 млн доллардан зиёд маблағ жалб этилади, дея хабар қилди бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Янгиликлар 24» дастурига.

«Чорвоқ» эркин сайёҳлик ҳудудида «Чимён» ва «Билдирсой» халқаро тоғ-чанғи ва рекреацион мажмуалар ташкил этилади. Ушбу лойиҳаларга 263,7 млн ва 178,4 млн долларлик сармоя киритиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, «Нанай» экотуристик ва рекреацион мажмуасини ташкил этишга 62,4 млн доллар йўналтирилади.

«Тошкент вилоятида учта — „Чимён“, „Билдирсой“ ва „Нанай“ халқаро даражадаги курортларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек Amirsoy ва Юсуфхона лойиҳалари [давом эттирилади]. Ушбу лойиҳалар доирасида 40 км дан ортиқ туристик тоғ-чанғи трассаси, 100 турдаги янги сайёҳлик хизматлари, 25 мингта жойлаштириш ўрини ва 3000 ишчи ўрни ташкил этилади», — деди Азиз Абдуҳакимов.

Бош вазир ўринбосари ҳамёнбоп, ўрта ва премиум сегментидаги курорт хизматлари кўрсатилишини қайд этиб ўтди.

Аввалроқ Франция консорциуми Чорвоқ сув омборида қишги ва ёзги спорт курортлари, аквапарклар, экотуризм ёки алпинизмни ривожлантириш учун дам олиш марказларини белгилаб олгани ҳақида хабар қилинган эди. 21 ноябрь куни сайёҳлик инфратузилмаларини ривожлантиришга ихтисослашган Orex Loisirs, Compagnie des Alpes, Geode, Egis, Epode, Patriarch компаниялари ва Тошкент вилояти ҳокимияти ўртасида бу ҳақдаги битим имзоланди.

Бош вазир ўринбосари Тошкент вилоятида сайёҳлик «Олтин ҳалқаси"ни тузиш режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди.

«Тошкент вилоятида „Олтин ҳалқа“ ташкил этиш концепцияси тайёрланди. Унга Зангиота, Бўстонлиқ, Паркент, Ангрен, Оҳангарон, Бўка ва Чиноз киради. Ушбу фаолият натижасида Тошкент вилояти салоҳияти ортади. Биз меҳмонхоналар сонининг 4 мартага, меҳмон уйлари сонининг 3,5 мартага, ташриф буюрувчи сайёҳлар эса 2 мартага ортишини ҳисоб-китоб қилмоқдамиз», — деди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан