Тошкент вилоятида йўлга ётиб олган фуқарони босиб кетган 20 ёшли «Нексия» ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетди

Тошкент вилоятида йўлга ётиб олган фуқарони босиб кетган 20 ёшли «Нексия» ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетди

Янгийўлда йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган фуқарони босиб кетган «Нексия» ҳайдовчиси ҳодиса жойидан яширинди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Воқеа 2021 йилнинг 7 июль куни бўлган. Шу куни соат 22:50ларда Тошкент-Душанбе халқаро автомобиль йўлининг Янгийўл шаҳридан ўтган қисмида номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситасини бошқариб келаётиб йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган пиёдани босиб кетган. «Ниёзбоши» ҚФЙда яшаган 1985 йилда туғилган пиёда воқеа жойида вафот этган.

Хабарга кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан пиёдага ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетган. 

Олиб борилган суриштирувлар натижасида ҳайдовчи аниқланди. Воқеани 2001 йилда туғилган Янгийўл тумани «Ниёзбоши» ҚФЙда яшовчи А. исмли шахс ўзининг «Нексия» русумли автомобилида содир этган ва қўрққанидан қочиб кетган.